5 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда Ҳайит муносабати билан автобуслар ҳам 6 июль куни 3:30 дан иш бошлайди. Аввалроқ метрополитен эшиклари шу вақтда очилиши ҳақида хабар берилган эди.
2. Google Юпитерга етиб борган Жуно сайёралараро станцияси шарафига дудл яратди. Беш йил давомида Юпитерга қараб учган Жуно станцияси яқиндагина газли гигант орбитасига чиқди ва энди унинг атрофида 5 км масофада айланади
3. Тошкентда 5 июль куни кузатилган кучли шамол автомобилларга зарар етказди. Марказий банк бош биноси яқинида, Нуронийлар кўчасида Chevrolet Gentra автомобили устига дарахт шохлари тушиб, автомобилга жиддий зарар етказган.
4. Ўзбекистонда спиртли ичимликлар идишига унинг зарари ҳақида ёзилади. Бутилкаларда алкоголнинг организм учун зарари ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлар пайдо бўлади.
5. Эҳтиёт бўлинг, пиёдалар! Тошкент чорраҳаларига ўрнатилган камералар ёзиб олган пиёдалар иштирокидаги авариялар.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)