Угандада бешта автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 17 киши ҳалок бўлди ва яна 12 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий полиция вакилларига таяниб.
Ҳалокат мамлакат пойтахти Кампаладан 50 км нарида жойлашган Мпиги провинциясидаги тезкор шосседа содир бўлди.
Автомобиллардан бири бошқа транспорт воситасини қувиб ўтишга уринган, бироқ юк машинасига урилиб кетган, у эса бошқа машиналарга бориб урилган.
Изоҳ (0)