Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Зика вируси юқтирилиши билан боғлиқ ҳолатлар 61 мамлакат ва ҳудудда қайд этилди. Бу ҳақда 30 июнь, пайшанба куни Женевада эълон қилинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботида маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«47 мамлакатда Зика вируси тарқалиши 2015 йилдан бери биринчи марта рўй берди, олдинлари уларда касаллик тарқалиши ҳақида маълумотлар олинмаган. 14 мамлакат ва ҳудудда вирус юқтирилиши 2007—2014 йилларда кузатилган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. Француз Полинезияси, Кук ороллари, Пасха ороли ва Микронезияда вирус 2014 йилдан сўнг касаллик уйғотмаган», — дейилади ҳисоботда.

ЖССТга кўра, гарчи Зика вирусининг асосий ташувчиси чивин саналса-да, 10 та давлатда унинг одамдан одамга юққани қайд этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар