Канада ҳукумати НАТОга Шарқий Европада альянс батальонини яратишда ёрдам бериш учун ўз қўшинларини йўналтиради. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Харжит Сингх Сажанга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«НАТОнинг масъулиятли шериги сифатида, Канада Европада тажовузни тўхтатиб, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга уринаётган иттифоқдошларини қўллаб-қувватлайди», — дейилади вазирнинг баёнотида.
Унинг қўшимча қилишича, Канада ўзига альянснинг миллий батальонларини шакллантиришдаги етакчи роллардан бирини олади. Аммо муассаса бу борадаги тафсилотларни келтириб ўтмади.
Изоҳ (0)