Еврокомиссия Туркияга қочоқлар учун 1,4 миллиард евролик янги кўмак траншини ажратишга қарор қилди, деб ёзади «ТАСС». У келишилган 3 миллиард евролик ёрдам пакети ҳисобидан ажратилади.
Ушбу маблағ қочоқлар учун таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, улар учун «ижтимоий-иқтисодий инфратузилма яратиш»га йўналтирилиши керак.
Шу йил бошидан буён Евроиттифоқ ушбу фонд доирасида 750 миллион евро ажратишга улгурди. Фонднинг умумий ҳажми 3 миллиард еврони ташкил қилиши керак. Ушбу кўмакнинг ажратилиши ноқонуний муҳожирликни чеклаш бўйича Евроиттифоқ—Туркия битимининг бир қисмидир.
Изоҳ (0)