«Толибон» ҳаракати 30 июнь, пайшанба куни Афғонистон пойтахтида аскарликка энди чақирилганларни олиб кетаётган армия автобусига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «РИА новости» хабар бермоқда.
Афғонистон расмийлари теракт оқибатида 27 киши ҳалок бўлгани, 40 га яқин киши яраланганини тасдиқлади. Худкуш террорчи Кобул — Қандаҳор йўлида аскарликка чақирилганларни олиб кетаётган автобус яқинида ўзини портлатиб юборгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)