Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги махсус операция чоғида олти нафар диний мутаассиб қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Владимир Жумаканов маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Қўлга олинганлар салафийлик оқимига мансуб ва барчаси маҳаллий фуқаро. Махсус операция Ақтўбедаги теракт билан боғлиқ эмас», — дея таъкидлаган Жумаканов.
Қўмита матбуот хизматига кўра, 26 июнь, якшанба куни вилоятнинг Балхаш шаҳри ва Гулшод аҳоли пунктида қўлбола портловчи қурилмалар ёрдамида терактлар уюштиришни режалаштирган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Қўлга олиш чоғида гуруҳ аъзоларидан бири ўзини портлатиб юборди. Операцияда портловчи қурилма қисмлари, ўқотар қурол ва бошқа ашёвий далиллар мусодара қилинган.
Изоҳ (0)