Ироқлик ҳарбийлар авиарбалар ёрдамида Ал-Фаллужа шаҳридан қочган камида 150 нафар ИШИД жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий қўмондонлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Шаҳар узил-кесил озод этилгани ҳақида 26 июнь, якшанба куни операцияни бошқараётган Абдулваҳҳоб ас-Саъдий маълум қилди. Ал-Фаллужа 2014 йил бошидан бери ИШИД назоратида эди.
Қочаётган террорчиларга зарбалар берилиши 28 июнь, сешанба куни кечки пайт бошланди. Жангарилар бой берилган шаҳардан қурол ва техникани олиб кетмоқчи бўлган, бироқ 260 дан ортиқ машина йўқ қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)