Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Владимир Путин Хитойдаги G20 саммити доирасида юзма-юз учрашиб, музокаралар ўтказади. Бу ҳақда, NTV телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Унга қадар эса икки давлат раҳбари бир неча бор телефон орқали мулоқот қилиши кутилмоқда.
Эрдўғоннинг матбуот хизмати ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.
27 июнь куни Песков Эрдўғон Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчисининг ҳалокати учун Путиндан узр сўраб мактуб йўллаганини айтди. Бир муддатдан сўнг Эрдўғоннинг матбуот хизмати бу ахборотни тасдиқлади.
Изоҳ (0)