Евроиттифоқнинг 27 мамлакати етакчиси Брюсселдаги саммитда Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Улар мамлакатнинг иттифоқ билан шериклик юзасидан бўлажак музокаралари учинчи давлат каби умумий ҳолатда, собиқ аъзо эканлигига имтиёзларсиз, кафолат ёки алоҳида шартларсиз олиб борилишини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кэмерон саммитнинг иккинчи кунида иштирок этмайди ва 29 июнь, чоршанба куни биринчи бор Евроиттифоқда қолаётган 27 давлат раҳбари тўпланади. Улар ҳамжамият Буюк Британия чиққанидан сўнг қандай ривожланишини муҳокама этиши кўзда тутилган.
Етакчиларнинг аксарияти Кэмеронни мамлакати иттифоқ таркибидан чиқиши ҳақидаги расмий билдирувни тезлаштиришга чақирди. Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкерга кўра, Лондон янги бош вазир сайланганидан сўнг узоғи билан икки ҳафта мобайнида шундай билдирув тақдим этиши лозим.
Изоҳ (0)