Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланиши мамлакат халқаро нуфузи ва ҳурмат-эътибори, шунингдек, дунё саҳнасида фаол роль ўйнаётгани эътирофидир. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашига сайланиши республиканинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги бошланиши билан тўғри келганида чуқур рамзий маъно бор. Бу ШҲТга, Россия ва Хитой кенгашнинг доимий аъзолари эканликларини инобатга олганда, БМТ билан долзарб минтақавий муаммоларни ҳал этишда янада самарали ҳамкорлик ўрнатиш имкониятини беради», — таъкидлади Алимов.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь, сешанба куни Қозоғистон илк бор БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомини олди. Мамлакат 2017 йил 1 январда кенгашда Малайзиянинг ўрнини эгаллайди.
Изоҳ (0)