Хитойнинг «Шицзянь-16» туркумидаги иккинчи тадқиқот сунъий йўлдоши муваффақиятли равишда коинотга учирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлигига кўра, қурилма Гоби чўлидаги Цзюцюань космодромидан (Ганьсу провинцияси) «Чанчжэн-4-Би» ташувчи ракетаси ёрдамида учирилган. У коинот муҳитини ўрганиш, шунингдек, қатор техник синовларда фойдаланилади.
Мазкур туркумдаги биринчи сунъий йўлдош 2013 йил октябрида ишга туширилганди.
Изоҳ (0)