АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг митинги чоғида уни отиб ташлашга уринган 20 ёшли фуқаро Майкл Стивен Сэндфорд ҳибсга олинди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Суд материалларида айтилишича, 18 июнь куни йигит сиёсатчининг тадбирига бориб, полициячилардан бири билан суҳбат қурган. Унинг мақсади полициячининг қуролини тортиб олиш, сўнг шу қурол ёрдамида Трампни отиб ташлаш бўлган. Аммо суиқасднинг олди олинган — Сэндфорднинг мақсади фош бўлиб, у ўша жойнинг ўзида ушланган.
Изоҳ (0)