АҚШнинг RC-135V жосус самолёти 20 июнь, душанба куни Россиянинг Калининград вилояти чегараларига навбатдаги марта яқинлашди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳарбий авиация ҳаракатини кузатиб борадиган Ғарб сайтларига кўра, Буюк Британиядаги «Милденхолл» авиабазасидан парвоз қилган ҳаво кемаси Болтиқ денгизининг жанубий қисмида топшириқ бажарган. Ўтган ҳафта душанба куни ҳам айнан шу самолёт Россия чегараси яқинида учиб ўтган, етти соатли парвозининг тахминан уч соатини Болтиқ устида ўтказганди.
Сўнгги беш ҳафта мобайнида АҚШ жосус самолётлари Калининград вилояти чегараларига 20 маротабадан кўпроқ яқинлашгани қайд этилди.
Изоҳ (0)