Исроиллик аскарлар Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги тартибсизликларда иштирок этган фаластинликни отиб ташлади. Ҳодиса Байт-Сира қишлоғида содир бўлган, дея маълум қилади «ТАСС».
The Jerusalem Post манбаларига кўра, «исроиллик аскарлар Иордан дарёси ғарбий қирғоғида шосседаги фуқаролар автомобилларига тош ва аланганланувчи аралашма солинган шиша идишлар ирғитган фаластинликлар гуруҳи уюштирган тартибсизликларни бостириш чоғида бир нафар гумонланувчини отиб ўлдирди. Яна икки нафар фаластинликка жароҳат етказилган, шунингдек, икки нафари ҳибсга олинган».
Тартибсизликларда уч нафар исроиллик яралангани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)