АҚШ мезбонлик қилаётган футбол бўйича Америка Кубоги–2016 турнирининг навбатдаги чорак финалида Перу ва Колумбия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда колумбиялик футболчиларнинг зарбалари аниқроқ бўлиб чиқди – 4:2.
Шундай қилиб, Колумбия терма жамоаси ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Кейинги босқичда колумбияликлар Мексика ва Чили ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кураш олиб боради.
Аввалроқ АҚШ терма жамоаси чорак финалда Эквадорни мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлганди.
Америка Кубоги–201618 июнь, шанбаЧорак финал беллашуви
Перу – Колумбия 0:0 (0:0)
Пенальтилар серияси: 2:4Перу – Гальесе, Корсо, Рамос, Родригес, Трауко, Тапия, Вилчес, Поло (Бенавенте, 81), Куэва, Флорес (Руидиас, 77), Герреро.
Колумбия – Оспина, Арьяс, Сапата, Мурильо, Диас (Фабра, 90), Санчес, Торрес (Перес, 80), Куадрадо, Кардона (Морено, 76), Хамес, Бакка.
Огоҳлантиришлар: Тапия (63), Сапата (66), Диас (70).
Изоҳ (0)