Уч нафар россиялик Франция суди томонидан футбол бўйича Европа чемпионатининг Англия ва Россия ўртасидаги ўйинидан аввал Марселда уюштирилган тартибсизликларда қатнашгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Ҳукм қилинганлар футбол ишқибози Николай Морозов, «Локомотив» футбол клуби мухлислар билан ишлаш директори Алексей Ерунов ва Туланинг «Арсенал» жамоаси фан-клуби директори Сергей Горбачёв эканлиги билдирилмоқда. Морозовга 12 ой, Горбачёвга 18, Еруновга эса 24 ой қамоқ жазоси берилди. Шунингдек, уларга икки йил давомида Францияга келиш ман этилди.
Россиянинг Франциядаги элчихонаси мазкур маълумотни тасдиқлади.
Изоҳ (0)