Thomson Airways авиакомпанияси самолёти Лондоннинг Гатвик аэропортида яшин тегиши сабабли фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Boeing 737-800 самолётининг Манчестердан Агадир (Марокаш)га йўл олган рейси 16 июнь, пайшанба куни кечки пайт учганидан бир соат ўтиб парвозни тўхтатишга мажбур бўлди. 189 нафар йўловчи бўлган ҳаво кемаси Гатвикка қўнди ва орадан икки соат ўтгач, парвозни давом эттирди.
Авиакомпания Манчестердан учган рейс билан боғлиқ ҳолатни тасдиқлади ва бундай ҳодисалар камдан-кам рўй беришини маълум қилди.
Изоҳ (0)