Доғистоннинг Сулаймон-Сталь туманида жангариларни йўқ қилиш бўйича махсус операция қайта бошланди, деб ёзади «РИА Новости» республика ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига таяниб.
«Кеча (16 июнь куни) сутканинг қоронғи қисми тушиши натижасида тўхтатилган махсус операция бугун эрталаб қайта бошланди», — деди агентлик ҳамсуҳбати.
Сулаймон-Сталь туманидаги махсус операция чоғида қуршовга олинган жангарилар Жемикент постида содир бўлиб, икки полициячини ҳаётдан олиб кетган терактга алоқадор бўлиши мумкин.
Дербент туманидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясининг Жемикент постида 15 февраль куни эрталаб полициячилар шубҳали автомобилни текшираётган вақтида портлаш юз берган, натижада икки автоинспектор ҳалок бўлиб, 18 киши яраланган эди.
Доғистоннинг Сулаймон-Сталь туманида контртеррорчилик операцияси режими жорий йилнинг февраль ойидан буён амал қилади.
Изоҳ (0)