Россия ИИВнинг Ростов вилояти бўйича бош бошқармасига қарашли Ми-8 вертолёти 16 июнь, пайшанба куни Доннинг чап қирғоғидаги қурилаётган стадион ҳудудига қаттиқ қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жанубий транспорт прокуратураси расмий вакили Агнесса Савченкога кўра, полиция вертолёти винти электр узатиш тармоғига илиниб қолган ва бу қаттиқ қўнишга сабаб бўлган. Вертолёт бортида тўрт киши бўлган, уларга жиддий шикаст етмаган.
Изоҳ (0)