Гавайи оролларида Pan-STARRS телескопи орқали коинотни кузатган NASA реактив ҳаракат лабораторияси мутахассислари Ернинг квазийўлдошини аниқлади. 2016 HO3 астероиди сайёрага юз йил аввал ҳамроҳлик қила бошлаган ва Ер атрофидаги орбитада яна бир неча юз йил бўлади. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru» хабар бермоқда.
Олимларнинг таъкидлашича, Ернинг Қуёш атрофида айланиши жараёнида унинг кенглигидан чиқмаганлиги сабабли диаметри 40—100 метр атрофида бўлган астероидни квазийўлдош ҳисоблаш мумкин. 2016 HO3 шу йил 27 апрелда аниқланган ва шундан бери мазкур самовий жисм кузатув остида эди.
Энди янгиси билан қўшиб ҳисоблаганда Ерда бешта квазийўлдош бўлди: 2016 HO3, (3753) Круитни, (164207) 2004 GU9, 2010 SO16 ва (367943) Дуэнде. Рўйхатдаги охирги квазийўлдош 2013 йил февралида Ер марказидан минимал — 27 000 километр масофада учиб ўтганди.
Изоҳ (0)