Uber’нинг йирик рақобатчиси бўлган ва Хитойдаги 400 шаҳарда ишлайдиган Didi Chuxing Technology такси хизмати 7,3 миллиард доллар миқдоридаги инвестицияларни жалб қилди. Компанияни молиялаштиришда Apple ва China Life Insurance иштирок этди, дея хабар беради «Интерфакс».
Apple хизматга 1 миллиард доллар тикди, бу уни Alibaba Group ва Tencent Holdings каби маҳаллий интернет-компаниялар қаторида Didi’нинг стратегик инвесторига айлантиради. Ҳозирда такси хизмати 10,5 миллиард доллар миқдоридаги эркин пул воситаларига эга бўлиб, мазкур маблағ техник базани такомиллаштириш, бизнеснинг янги йўналишларини ўрганишга йўналтирилади.
Изоҳ (0)