Эрон ҳукумати халқаро судга АҚШга қарши даъво аризасини йўналтирди ва энди ишнинг судда кўрилишини кузатиб боради. Бу ҳақда Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди, деб ёзади «ТАСС». Эрон АҚШни 2 миллиард долларни ноқонуний равишда ўғирлашда айбламоқда.
«Биз Эрон халқининг ҳуқуқларига риоя қилинишини диққат билан кузатамиз. Ушбу пул маблағлари Эрон халқига тегишли. Улар эҳтиётсизлик туфайли америкаликлар қўлига тушиб қолди, шундан сўнг Америка суди уларни ноқонуний равишда хатлади», — деди у. Президент гап айнан қайси суд ҳақида бораётганига аниқлик киритмади.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, Эронга ушбу пуллар Ливанда ҳалок бўлган америкаликларнинг оилалари ихтиёрига берилишини айтишмоқда. «Бу америкаликлар Ливанда нима қилди? Буларнинг барчасига Эроннинг қандай алоқаси бор? Биз жимжитлик сақлаб ўтирмоқчимасмиз ва суд ишини натижага эришилмагунича давом эттирмоқчимиз», — деди Руҳоний.
Шу йилнинг апрелида АҚШ Олий суди Эрон Марказий банкининг 2 миллиард долларни қайтариш сўровини рад этди ва маблағни Байрутда 1983 йилда ҳалок бўлган америкаликларнинг оилаларига йўналтириш ҳақида буйруқ чиқарди.
Изоҳ (0)