Эрон диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий агар АҚШнинг келгуси президенти ядро келишувини бузгудек бўлса, мамлакати мазкур ҳужжатни ёқиб ташлашини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биз шартномани бузаётганимиз йўқ, бироқ бошқа томон уни бузса, келишувни ер билан яксон қилса, биз уни ёқиб юборамиз. Америкаликлар шундоқ ҳам мажбуриятларининг муҳим қисмини бажармади», — дейилади оятуллоҳ баёнотида.
Экспертларга кўра, Хоманаийнинг ушбу баёноти ядро келишувини танқид қилган ва уни кўриб чиқишга ваъда берган Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трампга қаратилган.
Оятуллоҳнинг билдиришича, Теҳрон келишув бўйича мажбуриятларини бажарди, аммо АҚШ банк ва суғурта секторидан санкцияларни олиб ташлаш, шунингдек, Эрон ҳисоб рақамларига қўйилган тақиқни бекор қилишни чўзиб келмоқда.
Изоҳ (0)