Сурия қўшинлари стратегик аҳамиятга эга Табка шаҳрига 5 километрга яқинлашди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Эрон ОАВларига таяниб.
2014 йилда ИШИД жангарилари эгаллаб олган йирик ҳарбий-ҳаво базасини ўз ичига олган Табка ушбу террорчилик гуруҳининг таянчи — Ракка шаҳрига олиб борадиган йўл устида жойлашган.
«Ер усти кучларининг муваффақиятли ҳужумида асосий ролни уларга ҳаводан кўмак бериб турган Россия ва Сурия жанговар самолётлари ўйнади», — деди ҳукумат вакилларидан бири.
Ҳукумат армияси бўлинмалари Раккага жануби-ғарбдан ҳужум олиб бормоқда, шимолдан эса у ерга қараб Сурия демократик кучларининг курд-араб ҳарбий қисмлари ҳаракатланмоқда, уларни ҳаводан Америка раҳбарлигидаги коалиция қўллаб-қувватламоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)