Россия армияси жанговар тайёргарлигини тўсатдан текширишлар бошқа томонни бундай машқлар ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш бўйича мажбуриятлар бажарилишига имкон қолдирмайди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 15 июнь, чоршанба куни Брюсселда маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Мазкур тўсатдан текширувлар юзага келтирадиган муаммолардан бири шундан иборатки, биз келишувлар, биринчи галда бундай машқлар ўтказилиши ҳақида бошқа томонга маълум қилиш тўғрисидаги Вена ҳужжатини бажаролмаймиз. Очиқ-ошкоралик, олдиндан кўра билиш тамойиллари йўққа чиқади, машғулотларни кузатишнинг имкони бўлмайди», — дея нолиган бош котиб.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь, сешанба куни Владимир Путин Россия қуролли кучларида тўсатдан текширув бошлаш юзасидан кўрсатма берди.
Изоҳ (0)