SpaceX компанияси Falcon 9 элтувчи ракетасининг қуйи поғонасини денгиз платформасига муваффақиятли равишда қўндириш бўйича кетма-кетликни узди, деб ёзади «РБК». 15 июнь, чоршанба куни сунъий йўлдошлар учирилгач, ракетанинг биринчи поғонаси муваффақиятли тарзда қўна олмади.
«Учта қўндириш двигателларидан биридаги тортувчи куч паст бўлган кўринади», — деб ёзди SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск ўз Twitter’ида. Унинг қўшимча қилишича, кўтарилиш фазаси ва йўлдошларда ҳаммаси жойида. Маск компания носозликларни бартараф қилиш устида ишлаётгани ва уни йил охиригача тузатишни кўзлаётганини айтди.
У, шунингдек, кейинроқ ракетанинг қўниши акс этган видеони эълон қилишга ваъда берди, ушбу қўнишни эса «бугунги кундаги эҳтимол энг қаттиғи» деб атади. Платформанинг ўзига зиён етмади, дея қўшимча қилди у.
Бунгача SpaceX Falcon 9 поғонасини океандаги денгиз платформасига уч марта муваффақиятли қўндирган эди. Бу охирги марта 28 май куни амалга оширилган эди.
Изоҳ (0)