Хитойнинг қитъа қисмидаги биринчи Disneyland мавзули боғи 16 июнь, пайшанба куни Шанхайда очилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Расмий очилиш маросими маҳаллий вақт билан 12:00 (Тошкент вақти билан 9:00)да бошланди. Очилиш маросимига чипталар 28 март куни сотувга чиққан бўлиб, 20 дақиқа ичида сотилиб кетган. Шунингдек, икки ҳафталик очилиш даври (16 июндан 30 июнгача) учун чипталар ҳам сотилиб бўлган.
Хитой ОАВлари ёзишича, апрель ойида боғ 23 кун давомида синов режимида ишлаган, бу пайтда у ерга 960 минг киши ташриф буюрган. Боғга ҳар йили 15 миллионгача киши келиши мумкин.
Бу Хитойнинг қитъа қисмида очилган биринчи Disneyland’дир. Хитойда яна бир Disneyland боғи бўлиб, у Гонконг махсус маъмурий туманида жойлашган. Шунингдек, бу Walt Disney компаниясининг ҳисоб бўйича олтинчи Disneyland’идир. Бундай боғлар Гонконгдан ташқари, АҚШ (Калифорния ва Флорида), Франция (Париж) ва Япония (Токио)да очилган.
Изоҳ (0)