Чеченистон парламенти, ваколати тугашига икки йил бўлишига қарамай, муддатидан олдин ўзини ўзи тарқатиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради TJournal.
Парламентарийларнинг ваколат муддати 2018 йилнинг сентябрида якунига етиши кутилаётган эди. Аммо жорий йилнинг 16 июнь куни депутатлар кун тартибига парламентни тарқатиш масаласини қўйди ва ушбу қарорни кўпчилик ёқлаб чиқди.
https://www.instagram.com/p/BGt_kFiiRv3/
Парламент сайловлари 2016 йилнинг 18 сентябрига белгиланди. Ўша куни Чеченистон Республикаси раҳбари сайловлари ҳам ўтказилади. Қодировнинг сўзларига қараганда, бундан кўзланган мақсад бюджет маблағларини тежашдир.