Фарғона вилояти ҳудудида Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу тадбирлар давомида 2 та ов қурол, 24 та жанговар патронлар, 65 та совуқ ва 9 та пневматик қуроллар олинган.
![](/static/2024/05/19/2024-05-19 21.50.34-qc-VWCMC.jpg)
Бундан ташқари, 1 628 туп гиёҳвандлик ўсимликлари, 1 кг 043 грамм гиёҳвандлик воситалари, 27 та ноқонуний диний материаллар олинган.
![](/static/2024/05/19/2024-05-19 21.50.39-Fi-HHIB5.jpg)
Барча ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)