2024 йилнинг 25 апрель кунидан 30 апрель кунигача Пекин шаҳрида (ХХР) муҳташам 2024 Beijing International Automotive Exhibition кўргазмаси ва 2024 GWM Global Conference конференцияси ўтказилиб, унда Haval (Great Wall Motor) автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютери бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари иштирок этдилар. Ушбу кенг коъламли тадбирлар доирасида Great Wall Motor (GWМ) компанияси Haval, Tank, Poer, Wey, ORA брендларига мансуб автомобилларни намойиш этди.
2024 Beijing International Automotive Exhibition кўргазмасида Great Wall Motor компанияси ўзининг доимий ривожланиши ва глобал мавжудлигини намойиш этди. Тадбирда бренднинг бешта асосий линияларидан ўнлаб янги ва янгиланган, шу жумладан, HAVAL H6 ва H9, ТАНК 700 Hi4-Т, WEY 80 Intelligent Edition, ОRA 03 ва ҳоказолар автомобилларни намойиш этилди. Маҳсулотларнинг кенг ассортименти ва автомобилларнинг кучли техник хусусиятлари бренднинг кучини яққол намойиш қилди.
HAVAL H6 кроссоверининг базавий версияларида 7 босқичли роботлаштирилган узатмалар қутиси билан уйғунликда ишловчи 184 от кучига эга бўлган 1,5-литрли турболанган двигатель ўрнатилади. Жиҳозланишга 10,25 дюймли рақамли қурилмалар панели, 14,6 дюймли экранли Qualcomm Snapdragon 8155 асосидаги мултимедиа тизими, панорамик люкли том, айланасига кўриш тизими, 6 динамикли аудио тизими ва электр созламаларга эга ҳайдовчи ўриндиғи киради. HAVAL H6 нинг тўлиқ двигателли версиясида 2,0 литрли 238 от кучига эга двигатель ва 9 босқичли роботлаштирилган узатмалар қутиси билан бирга қўшимча равишда адаптив круиз-назорат, проексион экран, олд ўриндиқларнинг иситилиши ва шамоллатилиши, йўловчи ўриндиғи электр созланиши ва юкхона эшигининг электр приводи, шунингдек, турли хил ҳайдовчига фаол ёрдам тизимлари таклиф этилади.
Янги HAVAL H9 дизелли двигателлар иҳлосмандлари учун, 2,0Т+8АТ бензинли двигателга қўшимча равишда 2,4Т+9АТ дизелли қувват агрегатига эга бўлди. Бензинли версиянинг максимал қуввати 165 кВт.га, дизеллисиники эса 137 кВт/га тенг. Юқорига чиқиш ва юқоридан тушиш бурчакларининг ортирилиши, буксировкалаш малакаси, дифференциалларнинг уч блокировкаси ва иккинчи авлодга мансуб бошқарув тизими ўрнатилганлиги натижасида йўл танламаслик характеристикалари яхшиланган. Янги авлодга мансуб бўлган HAVAL H9 нинг интерери ёшларбоп услубда яратилган. Уч спицали мултирул, 14,6 дюймли мултимедиа дисплейи мавжуд ва иқлим тизими янгича услубда экран остига жойластирилган. Жиҳозланишига, двигателни тугма орқали ишга туширилиши, смартфон орқали масофадан туриб кириш, панорамик камералар ва бошқа замонавий тизимлар киритилган.
ТАНК 700 Ҳи4-Т – бу “Хитой учун инновацион бўлган ва жаҳон бозорида камдан-кам учрайдиган” гибрид қувват қурилмаси билан жиҳозланган йўлтанламас автомобилдир. Тўлиқ приводни таъминловчи иккита электр мотор ва 9 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан бойитилган турболанган 3 литрли двигатель қувват қурилмасининг юраги ҳисобланади. 100 км/соат тезликка етишиш вақти атиги 5 сонияга тенг, гибрид режимдаги ёқилғи сарфи 100 км.га/2,97 л/ни, зарядсизланган тортиш батареяси режимида эса 100 км/га 10,9 л.ни ташкил қилади. ТАНК 700 Ҳи4-Т ташқаридан жиддий кўринишга эга, ичкарисида эса қимматбаҳо безак материаллар ишлатилиши ва энг майда деталларгача бўлган эътибор акс этган ҳашамат муҳити ҳукмрондир. Биринчи ва иккинчи қатор ўриндиқлари (улкан ўлчамларга эга бўлишига қарамай, қатъий равишда беш ўринли автомобилдир) иситилиш, вентиляция ва массаж функциялари билан жиҳозланган. Орқа ўриндиқларни бошқариш учун тирсак таянчига ўрнатилган пульт мавжуд. Иқлим-назорати уч зонали, Ҳарман Кардон акустик тизими эса 16 динамик билан жиҳозланган.
Поэр – пикаплар бўйича Хитой бозоридаги етакчи бренддир. 2024 йилнинг апрель ойида Great Wall Pickup компанияси бутун дунё бўйлаб 18 069 та пикап сотилганлигини эълон қилди, ҳусусан, 4 979 та бирлик чет элда сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,6 фоизга кўпдир. Хитойнинг ички бозоридаги сотувлар улуши деярли 50 фоизни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, Хитойда сотиладиган ҳар иккинчи пикап бу Great Wall Motor (ГWМ)нинг пикапидир. Жорий йилнинг апрель ойида Great Wall Поэр пикапларининг дунё бўйлаб сотувлари ҳажми 14 231 Поэр бирлигини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 фоизга кўпайган. Сўнгги 43 ой ичида сотилган Поэрларнинг сони 10 000 донадан ошди. ГWМ 26 йил давомида пикаплар сотуви бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Дунё бўйлаб ушбу компаниянинг сотилган пикапларининг умумий сони 2,58 миллион донадан ошди.
Wей – бу премиум даражадаги гибрид йўлтанламас автомобиллар ва кроссоверлар маркаси бўлиб, унинг фалсафаси нафис дизайн, илғор интеллектуал ечимлар ва технологик инновацияларга асослангандир. Wей бренди 2016 йилда ташкил топган ва ГWМнинг раиси ва асосчиси Жек Вей шарафига номланган. Россия Федерациясида бренд ўз дилерлик тармоғи билан расмий равишда тақдим этилган.
Ора – 2018 йилда ишлаб чиқарилиши бошланган енгил электромобиллар маркасидир. Ушбу бренд автомобилларининг ўзига хос хусусияти, замонавий электрли платформасининг харизматик ретро-дизайн билан уйғунлашувидир. Бундай ёндашув, нозик классика мухлисларига ўзларининг эстетик истакларидан воз кечмаган ҳолда, инновацион технологияларнинг барча афзалликларидан баҳраманд бўлишларига имкон беради.
Great Wall Motor – инновацион технологиялар ва экологикликка йўналтирилган Хитойнинг етакчи автомобиль концернларидан биридир. Компания бутун дунё бўйлаб, шу жумладан АҚШ, Германия, Австрия, Япония ва Жанубий Кореяда илмий-тадқиқот марказлари ва ишлаб чиқариш базаларининг кенг тармоғини яратган. Хитойнинг ўзида ГWМ автомобиль ишлаб чиқаришнинг тўлиқ тциклига эга бўлган ўнта заводга эга.
Хитой автомобилсозлик саноатининг чет эл бозорларидаги йўлбошчиларидан бири саналган ГWМ, ўз маҳсулотларини 1997 йилдаёқ экспорт қилишни бошлаган. Ҳозирда компания Таиланд ва Бразилияда тўлиқ ишлаб чиқариш тциклига эга бўлган ўзининг шахсий йиғиш корхоналарига, шунингдек, Эквадор, Покистон ва бошқа мамлакатлардаги бир нечта йирик узелли йиғиш заводларига эга.
Хусусан, Haval брендига мансуб бўлган автомобиллар – “Жиззах” ЭИЗда жойлашган, ADM Global компаниялари гуруҳига кирувчи, Ўзбекистондаги биринчи хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган автомобиль заводи бўлган, ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилмоқда.
ГWМнинг глобал сотувлар тармоғи 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларни қамраб олиб, уларда 1000 дан ортиқ дилерлик марказлари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу бренднинг 1,4 миллиондан ортиқ автомобиллари хорижда сотилган.
ГWМнинг стратегик мақсади – бу бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар учун интеллектуал ва экологик транспорт хизматларини тақдим этиш бўлиб, бу компанияга глобал технологик етакчи мақомини сақлаб қолишга имкон беради. Концерннинг фаолияти, автомобиллар ва эҳтиёт қисмларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатишни, шунингдек, водород энергетикаси, қуёш энергетикаси ва бошқа турдаги муқобил энергия манбалари каби истиқболли йўналишларни ривожлантиришни қамраб олади. Интеллектуал уланиш, автоном тарзда бошқарув ва микроэлектроника соҳасидаги илғор технологияларни тадқиқ этиш ва жорий этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Замонавий дунёда Great Wall Motorс (ГWМ) кенг тан олинган ва жаҳон бозорида мустаҳкам ўринни эгаллашга эришган. Компания кўп мароталаб Чинаъс Топ 500 Enterpriseс (“Хитойнинг энг яхши 500 та корхонаси”), Чинаъс Топ 500 Мачинерй Мануфаcтурерс (“Хитойнинг энг яхши 500 та ускуна ишлаб чиқарувчилари”), Чинаъс Топ 500 Мануфаcтурерс (“Хитойнинг энг яхши 500 та ишлаб чиқарувчилари”) каби нуфузли рейтинглари рўйхатига киритилган.
Бундан ташқари, ГWМ бир неча йиллар давомида кетма-кет равишда Forbes Бест Листед Cомпаниэс ин Асиа-Pacific Регион, Forbes Глобал 2000, Fortune Чина 500 ҳамда БрандЗ Топ 100 Мост Валуабле Chineсе Брандс рўйхатларига киритилган бўлиб, бу унинг халқаро майдондаги юксак мақоми ва обрўсидан далолат беради.
Хитойнинг машиналар ва электрон буюмларни импорт ва экспорт қилиш бўйича савдо палатаси (CCCME – Чина Чамбер оф Commerce фор Импорт анд Expoрт оф Мачинерй анд Элеcтрониc Products) томонидан Реcоммендед Expoрт Бранд (“Тавсия этилган экспорт бренди”) ва Савдо вазирлиги ҳамда Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича миллий комиссияси (Министрй оф Commerce анд тҳе National Development анд Реформ Cоммиссион) томонидан National Vehicle Expoрт Басе Enterprise (“Автомобильларни экспорт қилиш бўйича асосий миллий корхона”) унвонларининг тақдим этилганлиги, Компания муваффақиятларининг тан олинишининг рамзига айланди. Шунингдек, ГWМ Hydrogen Cоунcил (Водород бўйича кенгаш)га аъзо бўлган Хитойнинг биринчи автомобиль ишлаб чиқарувчисига айланди.
Илғор технологик ечимларни таъминлаш мақсадида ГWМ беш етакчи етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади: СВОLT (электромобиллар ва аккумуляторлар технологиялари), HYCEТ (двигателлар ва қувват агрегатлари), ФТХТ (водород энергетикаси ва ёқилғи элементлари), МИНД Electronics (ёритилиш ва электроника) ва НОБО Аутос (ўриндиқлар, бамперлар ва шиналар). Бу компанияга замонавий бозор талабларига жавоб бера оладиган инновацион ва юқори сифатли автомобилларни тақдим этиш имконини беради.
Бренднинг “Оне ГWМ” стратегияси доирасида Great Wall Motor унинг қийматини намоён эттилишини кучайтириш орқали ўз брендининг имиджини ўзгартирмоқда ва маҳсулотларининг беш асосий моделлар қаторини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Жаҳон истеъмолчиларининг эҳтиёжларига асосланиб, компания мураккаб фойдаланиш сценарийларида уларнинг турли хил талабларини қондириш мақсадида “мулти-cатегорй + мулти-power cомбиnation” (“мулти-категория + мулти-қувватли комбинация”) хорижий стратегиясини шакллантирди. Барча сотилаётган асосий моделлар ANCAP ва Э-NCAПнинг юқори беш юлдузли рейтингларига эга бўлдилар. ГWМ ТАНК 300 ва 500 каби премиум тоифасидаги моделлар дунё бозорига чиқарилди ва тезкор равишда 30 дан ортиқ мамлакатларда амалга киритилди. ГWМ ТАНК 300 ҳатто ҳардкор йўлтанламас автомобилларнинг дунё бўяб сотувлари бўйича 2-ўринни эгаллаб, Хитой автомобилларининг янги имижини яратишга эришди. 2024 Beijing International Аутомотиве Эхҳибитион кўргазмасида ГWМ тадбирни хитой ва инглиз тилларида тўлиқ ёритилишини, шунингдек, бренд тақдимотининг хорижий ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатилишини таъминлаб, бренднинг глобал ривожланишдаги ижобий имижини намойиш этди.
Таъкидлаш жоизки, 2024 Beijing International Аутомотиве Эхҳибитион ва 2024 ГWМ Глобал Conference оътказилган кунларда ADM Global компаниялар гуруҳи вакиллари, ГWМнинг янги автомобиллари моделларининг қизиқарли тест-дривида иштирок этдилар. Автомобильлар йўлсизлик трассаларда ажойиб енгиб ўтиш қобилиятини, маневрликни ва барқарорликни намойиш этиб, ўзларининг юқори йўлтанламаслик сифатларини тасдиқладилар. Тадбирнинг муваффақиятли ўтказилиши бренднинг ишончли ва енгиб ўтувчи йўлтанламас автомобллар ишлаб чиқарувчиси сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлади.
ADM Global компаниялар гуруҳи фаолияти тўғрисида батафсил маълумотлар adm.uz расмий сайтида тақдим этилган.
HAVAL кроссоверларининг характеристикалари, мавжуд комплекациялари ва нархлари билан haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.
HAVAL ахборот линияси: +998(71)287-88-88
- Э-маил: info@haval.uz
- Сайт:haval.uz
- Telegram: @haval_uzb
- Instagram: @haval_uzbekistan
- Facebook: @haval.uz
- YouTube: @HavalUzbekistan
HAVALнинг расмий дилерлик марказлари:
- АДМ-Астер Тошкент
Телефон: +998 (55) 506-25-52
- Саёр Моторс Тошкент
Телефон: +998 (55) 519-00-01
- HAVAL Андижон
Телефон: +998 (95) 179-01-01, +998 (95) 179-00-01
- HAVAL Бухоро
Телефон: +998 (91) 827-27-27
- HAVAL Самарқанд
Телефон: +998 (55) 506-25-52
- HAVAL Термиз
Телефон: +998 (90) 522-20-20
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)