Туркиянинг Чорум вилоятида юк машинаси ва енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида олти киши ҳалок бўлди ва бир киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» маълумотларига кўра, автоҳалокат 16 июнь, пайшанба куни эрталаб содир бўлган. Сабзавотлар тўлдирилган юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашган ва ундаги олти кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси кимнинг айби билан содир бўлгани ва юк машинаси ҳайдовчиси ҳолати ҳақида хабар берилмаган.
Изоҳ (0)