Европа тақдирини ҳал қилган жанг: Усмонли қўшинлари Вена остонасида қандай тўхтатилган эди?
Бундан қарийб уч ярим аср аввал, 1683 йилда Усмонли қўшини Вена деворлари остига етиб келди. Шаҳар қамал қилинди. Агар Вена қўлга киритилганида, Усмонли империясининг Марказий Европадаги юриши янада чуқурлашиши мумкин эди. Аммо шаҳар таслим бўлмади. Мақолада Усмонли империясининг Европадаги кенгайишида муҳим бурилиш нуқтасига айланган жанг ҳақида сўз юритилади.