Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди.
Шу билан бирга, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, ЕТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдони молиялаштириш йўналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул қилинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қуватлаш йўлида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг.
Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда ЖПМорган Chase Банк, Citi Банк, Deutsche Банк, SMBC, Commerzbank АГ, LBBW, ДЗ банк, Natixis, Машреқ банк ҳамда Оддо БҲФ каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)