Ақтўбедаги терактнинг барча қатнашчилари йўқ қилинди ёки қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Ақтўбе вилояти терроризмга қарши тезкор штаби томонидан 5 июнда Ақтўбе шаҳрида юз берган зўравонлик акцияларининг барча қатнашчилари йўқ қилинди ва қўлга олинди. Улардаги қурол-яроғ мусодара этилди», — дейилади қўмита хабарида.
12 июнь, якшанбага ўтар кечаси махсус операция давомида Ақтўбедаги тураржойлардан бирида яширинган теракт иштирокчилари Б. Куанишбаев, А. Танатаров ва А. Акпанбетов қўлга олинди. Уларнинг ёнидан 5 июнь куни «Паллада» дўконидан ўғирланган бир жуфт қурол топилди.
Айни пайтда қўзғатилган жиноий ишлар бўйича тергов кетмоқда.
Изоҳ (0)