Мексика ғарбидаги Мичоакан штатида 11 июнь, шанба куни кечки пайт йўлтанламас ва бензин ташувчи автомобилнинг юзма-юз тўқнашуви рўй берди. Бунинг оқибатида енгил машина салонидаги саккиз киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди. Етти киши воқеа жойида ўлди, яна бир йўловчи Уруапан шаҳри касалхонасида вафот этди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, фожиага бензин ташувчи автомобилнинг тормоз қисми ишламай қолгани сабаб бўлган. Йўлтанламас билан тўқнашувдан сўнг у трассадан чиқиб кетган ва бир неча дақиқадан сўнг аланга ичида қолган. Машина ҳайдовчиси ҳодиса жойидан яширинган, ҳозирда у қидирилмоқда.
Изоҳ (0)