Нижний Тагилда 12 июнь куни нишонланадиган Россия куни байрами арафасида мамлакат номи билан аталадиган қизга паспорт топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Шаҳар мэри Сергей Носов 2002 йил 10 июнда туғилган 14 ёшли Россия Шрамковани туғилган куни ва ўзига номи берилган мамлакатнинг тўлақонли фуқаросига айлангани билан қутлади.
Изоҳ (0)