Боливия ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат президенти Эво Моралеснинг ўғли борлиги ҳақидаги далилларни сохталаштиришда гумон қилинаётган беш кишини қўлга олди. Бу ҳақда республика прокурори Рамиро Герреро маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Прокурорнинг айтишича, ҳибсга олинганлар суд жараёни чоғида бегона боланинг давлат раҳбари ва унинг собиқ жазмани Габриэла Сапатанинг ўғли эканлигини даъво қилган.
«Биз боланинг ҳақиқий ота-онаси кимлиги ва қаерда яшашини аниқладик», — деб таъкидлаган Герреро.
Тергов манбаларига кўра, Сапатанинг уч қариндоши жуфтликка фарзандлари судья олдида Моралеснинг ўғли сифатида туриши учун 5 мингдан 15 минг долларгача тўлаган. Бола унга судда ота-онаси ҳақидаги саволларга қандай жавоб бериши кераклигини ўргатишганини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)