Россияликлар даромадлар камаяётган бир шароитда картошка ва сабзавотлар истеъмолига ўтишни бошлади, деб ёзади «Интерфакс».
«Картошка ва сабзавотлар арзонлашуви уларга талаб ўса бошлаган бир пайтда содир бўлди, бу даромадларнинг харид қобилияти тушаётган бир шароитда аҳоли талабининг анча арзон ассортиментга қараб силжишини акс эттирди», — дейилади Россия Марказий банкининг пул-кредит сиёсати ҳақидаги маърузасида.
Мева ва сабзавот маҳсулотларининг арзонлашувига картошка ва сабзавотлар нархининг тушиши сабаб бўлди. Картошка нархи апрелда ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 39,8 фоизга, сабзавот нархи эса 7,6 фоизга паст бўлган.
Нархлар пасайишига ўтган йили ҳосил юқори бўлгани ва рубль мустаҳкамлангани имконият яратди, дейилади маърузада.
Изоҳ (0)