Эрон расмийлари АҚШдан олган 1,7 миллиард долларни ҳарбий қудратини оширишга сарфлаган. Бу ҳақда The Washington Free Beacon нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Йил бошида АҚШ маъмурияти бир неча ўн йиллар давом этган ҳуқуқий тортишувларни бартараф этиш учун Эронга 1,7 миллиард доллар тўлаб берди. Ислом Республикаси уларни ҳарбий қудратини кучайтириш ва мустаҳкамлашга сарфлади», — дейилади мақолада.
Нашрнинг таъкидлашича, Эрон олинган маблағни Форс кўрфазидаги ҳарбий иштирокини кенгайтиришга ёки Россиянинг Су-30СМ қирувчи самолётлари ва С-400 «Триумф» зенит ракета тизимларини харид қилишга сарфлаган бўлиши мумкин.
Конгресс мазкур сумма Эронда ҳибсда бўлган америкаликларни озод этиш учун эваз тариқасида тўланган деб ҳисобламоқда ва текширув олиб бормоқда. АҚШ Давлат департаменти бу борадаги маълумотларга изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)