ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ва гуруҳнинг бошқа раҳбарлари ўзларининг Ироқ ҳамда Сурия чегарасидаги қўмондонлик пунктига берилган авиазарба натижасида яраланди. Бу ҳақда «Ас-Сумария» телеканалига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган коалиция кучлари қўмондонлиги террорчилар етакчиси яраланганини тасдиқлай олмади.
Ал-Бағдодийнинг жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар деярли ҳар йили пайдо бўлади. Жумладан, 2014 йил ноябрида АҚШ ҲҲК ИШИД қўмондонлари йиғинига зарба бергани билдирилди ва бир неча кун уларнинг раҳбари тақдири номаълум бўлиб турди. 2015 йил майида ал-Бағдодий коалиция авиацияси ҳужумидан сўнг жароҳат олгани, ҳатто фалаж бўлиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Октябрь ойида эса Reuters’нинг Ироқ армиясидаги манбаси ИШИД етакчиси мамлакат шимоли-ғарбидаги конвойга берилган авиазарбадан сўнг яралангани ва касалхонага жойлаштирилгани тўғрисида маълум қилди, бироқ бу ҳам ўз тасдиғини топмади.
Изоҳ (0)