Ўтмишда Курдистон ишчи партияси (КИП) билан боғлиқ бўлган «Курдистон озодлиги қирғийлари» гуруҳи Истанбулда 7 июнь куни куни рўй берган портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулнинг Везнежилер даҳасида, полиция махсус топшириқли бўлинмаси хизмат автобуси яқинида содир этилган теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва 36 киши жароҳатланди. Қурбонлардан 6 нафари полициячилардир.
Изоҳ (0)