БМТ бош котиби Пан Ги Мун 16 июнь куни Петербург халқаро иқтисодий форумига ташриф буюради ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда 9 июнь, пайшанба куни бош котиб матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«16 июнь куни БМТ бош котиби Россияда, Санкт-Петербургда бўлади ва иқтисод ҳамда бизнес муаммоларига бағишланган, Россия президенти васийлигида ўтадиган Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади. Бош котибнинг Владимир Путин, шунингдек, форумда қатнашадиган бошқа юқори даражали расмий шахслар билан учрашувлари кўзда тутилган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, йигирманчи Петербург халқаро иқтисодий форуми 16—18 июнь кунлари Санкт-Петербургдаги Шушари посёлкасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)