Австралиянинг шарқий соҳилида ўтган дам олиш кунлари кучли бўрон юзага келди. Тасмания штати қутқарувчилари бўрон оқибатида ҳалок бўлган кекса аёлнинг жасадини топди. Бу ҳақда, штат полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
5 июнь, якшанба куни Сиднейда ва ундан тахминан 70 километр жанубда жойлашган Боурал шаҳарчасида сув оқими машиналарини оқизиб кетиши оқибатида икки киши чўкиб кетди. Яна бир киши мамлакат пойтахти Канберра яқинида чўкиб кетди. Шу тариқа қурбон бўлганларнинг умумий сони тўрт кишига етди.
Тасмания полицияси ва қутқарувчилари оролнинг икки фуқароси қидирувини давом эттирмоқда, Янги Жанубий Уэльс полицияси Сидней фуқаросини қидирмоқда. Уларнинг ҳар учаласи бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)