Истанбулнинг Везнежилер даҳасидаги автобус бекати ёнида юз берган портлашда, сўнгги маълумотларга кўра, 11 киши ҳалок бўлди ва 36 киши жабрланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Расман теракт деб топилган ҳужум қурбонларининг етти нафари — полициячилар. Портлаш манбаси мина жойланган автомобиль бўлганлиги истисно қилинмаяпти. Портлаш полиция махсус топшириқли бўлинмасининг хизмат автобуси яқинида содир бўлган.
Аввалроқ ушбу портлашда икки киши ҳалок бўлиб, саккиз киши яралангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)