Истанбулдаги автобус бекати ёнида содир бўлган портлашда икки киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди, дея хабар бермоқда «РБК» Haberturk’ка таяниб.
Ҳодиса жойига полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келди. Туркиянинг NTV телеканали намойиш қилган суратларда яқин орада жойлашган дўконларнинг ойналари портлаш натижасида чил-чил синганини кўриш мумкин.
Портлаш бекат ёнидан полиция автобуси ўтиб кетаётган вақтда юз берган. Туркия телевидениеси хабарига кўра, айнан у теракт нишони бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)