Россия ҳарбий-коинот кучлари самолётлари ИШИДнинг Ракка ва Хомс вилоятларида жойлашган тўртта ноқонуний нефть қазиб олиш объектини йўқ қилди. Бу ҳақда Суриядаги можаро томонларини яраштириш маркази бюллетенида маълум қилинган, дея хабар беради «РБК».
Марказга кўра, сутка давомида ўт очишни тўхтатиш режими беш марта бузилган. Ўзини мухолифат санайдиган «Жайш ал-Ислом» гуруҳи Дамашқ вилоятидаги бир неча аҳоли пунктларини миномёт ва реактив тизимлардан ўққа тутган. «Жабҳат ан-Нусра» жангарилари эса Латакия, Алеппо, Идлиб ва Хама вилоятларидаги аҳоли пунктларига қарата ўт очган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)