Токио ва Сеул Корея ярим оролида вазият кескинлашгани муносабати билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида келишиб олди. Икки давлат мудофаа вазирлари Гэн Накатани ва Хан Мин Гу Сингапурда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани минтақасида хавфсизлик бўйича халқаро конференция —«Шангри-Ла мулоқот»да шу ҳақда келишиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирлар АҚШ иштирокидаги уч томонлама мулоқотнинг муҳимлигини таъкидлади, шунингдек, санкциялар масаласи ҳам эътибордан четда қолмади.
Жанубий Корея мудофаа вазирлигига кўра, Гэн Накатани ва Хан Мин Гу «Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар тўлиқ бажарилиши мамлакат ядро қуролидан холи бўлишида катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида якдил тўхтамга келди».
Изоҳ (0)