Москвадаги Шереметьево аэропортида чақмоқ зарби уч самолётга шикаст етказди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳодиса 4 июнь, шанба куни, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш чоғида рўй берди. Чақмоқ зарби бир пайтнинг ўзида уч самолётга тегиб, уларнинг қувватсизланиши, авионика ва бошқа тизимлар ишида узилишга олиб келди.
Шикастланган кемалар парвоздан четлатилди. Булар икки Airbus ва бир Superjet эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)