5 июнь, якшанба куни Сурияда кимга тегишли эканлиги аниқлаштирилмаган ҳарбий самолёт қулагани қайд этилди. Бу ҳақда Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари мониторинги бўйича Сурия маркази манбаларига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар берди «РБК».
Ҳалокат ҳозирда ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида жанг кетаётган Алеппо шаҳри яқинида юз берган. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, самолёт техник носозлик туфайли қулагани ёки жангарилар ракетаси билан уриб туширилгани ҳозирча аниқ эмас.
Россия мудофаа вазирлиги самолёт ҳалокати бўйича изоҳ бермаган.